Қабул-2023: бугун сўнгги кун

© Sputnik / Владимир Трефилов / Медиабанкка ўтишПодросток за компьютером
Подросток за компьютером - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.07.2023
Oбуна бўлиш
Бугун ўқишга топшириш учун рўйхатдан ўтишнинг сўнгги куни.
ТОШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. Бугун ўқишга топшириш учун онлайн рўйхатдан ўтишнинг сўнгги куни. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.
Абитуриентлар бугун соат 23:59 га қадар my.uzbmb.uz ёки my.gov.uz сайтлари орқали ОТМларининг бакалавриат таълим йўналишларига ўқишга кириш учун онлайн рўйхатдан ўтишлари, шунингдек, танлаган таълим йўналишларини ўзгартиришлари мумкин.
Шунингдек, тўловдан озод қилинганлар тоифасига кирмайдиган абитуриентлар 21 июл куни соат 23:59 га қадар тўловни амалга оширишлари мумкин бўлади.
“Рўйхатдан ўтиш учун сўнгги соатларни кутманг! Тезроқ бир қарорга келиб, имкон борича эртароқ рўйхатдан ўтинг! Тест синови учун тўловни ўз вақтида амалга оширинг!”, дейилади хабарда.
Вазирлик абитуриентларни рўйхатдан ўтишда танлов устуворлиги, мақсадли қабул, таълим шакли, таълим тили, йўналишлар кетма-кетлиги, чет тили ва тест топшириш ҳудудини танлашда эътиборли бўлишга чақирди.
Янгиликлар лентаси
0