ТОШКЕНТ, 21 июл — Sputnik. Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Олег Мальгиновнинг Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов билан учрашуви бўлиб ўтди. Бу ҳақда элчихона матбуот хизмати хабар берди.
Таъкидланишича, суҳбат аввалида Мальгинов Саидовни Ўзбекистон президенти сайлови муваффақиятли ўтгани билан табриклаган.
“Томонлар икки томонлама ва халқаро кун тартибининг долзарб масалаларини кўриб чиқишди ҳамда бўлажак қўшма тадбирларни ўтказиш ва турли даражадаги ташрифларни муҳокама қилишди”, - дейилган хабарда.
МДҲ, ШҲТ, БМТ ва бошқа халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик ва умумий ёндашувларни ишлаб чиқиш муҳимлиги қайд этилган.