Тошкентда автобус 51 ёшли йўловчини уриб юборди

Пиёда йўлнинг белгиланмаган қисмини кесиб ўтаётган бўлган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. Тошкент шаҳри Яккасарой туманида автобус уриб юборган пиёда вафот этди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавсизлиги бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, йўл-транспорт ҳодисаси 19 июль куни соат 17:00 атрофида туманнинг Бобур кўчасида рўй берган. “Yutong” автобуси ҳайдовчиси А.Д. йўлнинг белгиланмаган қисмини кесиб ўтаётган пиёда — 51 ёшли Ғ.K.ни уриб юборган.
ЙТҲ оқибатида пиёда олган тан жароҳатлари билан тиббий муассасага олиб борилган. Бироқ тиббиёт ходимларининг саъй-ҳаракатларига қарамасдан, у вафот этган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (Одамлар ўлимига сабаб бўлган транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.