ТОШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. Сирдарё вилояти Боёвут туманида 64 ёшли эркак ўзининг ити тишлаши оқибатида вафот этди. Санитария-эпидемиология қўмитаси ахборот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.
Маълум қилинишича, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига 18 июль куни соат 19:20 да қутуриш касаллигига гумон қилиниб, 64 ёшли А.С.(эркак) ётқизилган. Уни феврал ойида ўзининг 3 ёшли, қора рангли ити чап оёқ болдир соҳасини тишлаган. Фуқаро июль ойигача бўлган вақт давомида тиббиёт муассасасига мурожаат қилмаган.
Даво муолажасига қарамасдан, бемор 19 июль куни соат 21:35 вафот этган. Ундан намуна олиш учун патологик анатомия текширувига жўнатилган.
Таъкидланишича, марҳумга жароҳат етказган итни бошқа фуқароларга жарохат етказганини ўрганиш ва касалликни олдини олиш мақсадида марҳум яшаш манзилида штаб ташкил этилган. Тиббиёт ходимларидан иборат 10 та гуруҳ тузилиб 32 нафар тиббиёт ходимлари хонадон айланиш тадбирларига жалб этилган.
Санэпид қўмитанинг Боёвут тумани бўлими 10 нафар ходимлари эпидемиологик суриштирув ишларини олиб бормоқда.
Вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқарма маъсуллари ва туман мутахассислари хонадонлардаги итларни, мушукларни қутириш касаллигига қарши эмламоқда.
Ит тишлашидан қандай ҳимояланиш борасида мутахассислар берган тавсиялар билан қуйида танишиш мумкин.