https://sputniknews.uz/20230720/sirdaryo-it-tishlagan-fuqaro-vafot-37022469.html
Сирдарёда ит тишлаган фуқаро вафот этди
Сирдарёда ит тишлаган фуқаро вафот этди
Sputnik Ўзбекистон
Сирдарё вилояти Боёвут туманида 64 ёшли эркак ўзининг ити тишлаши оқибатида вафот этди. Уни феврал ойида ўзининг 3 ёшли, қора рангли ити чап оёқ болдир соҳасини тишлаган. Фуқаро июль ойигача бўлган вақт давомида тиббиёт муассасасига мурожаат қилмаган.
2023-07-20T18:55+0500
2023-07-20T18:55+0500
2023-07-20T18:55+0500
ҳодисалар
жамият
сирдарё
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1137/98/11379809_0:0:3073:1728_1920x0_80_0_0_3e978aeb001d8b257854e42c6849107d.jpg
ТОШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. Сирдарё вилояти Боёвут туманида 64 ёшли эркак ўзининг ити тишлаши оқибатида вафот этди. Санитария-эпидемиология қўмитаси ахборот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.Маълум қилинишича, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига 18 июль куни соат 19:20 да қутуриш касаллигига гумон қилиниб, 64 ёшли А.С.(эркак) ётқизилган. Уни феврал ойида ўзининг 3 ёшли, қора рангли ити чап оёқ болдир соҳасини тишлаган. Фуқаро июль ойигача бўлган вақт давомида тиббиёт муассасасига мурожаат қилмаган.Даво муолажасига қарамасдан, бемор 19 июль куни соат 21:35 вафот этган. Ундан намуна олиш учун патологик анатомия текширувига жўнатилган.Таъкидланишича, марҳумга жароҳат етказган итни бошқа фуқароларга жарохат етказганини ўрганиш ва касалликни олдини олиш мақсадида марҳум яшаш манзилида штаб ташкил этилган. Тиббиёт ходимларидан иборат 10 та гуруҳ тузилиб 32 нафар тиббиёт ходимлари хонадон айланиш тадбирларига жалб этилган.Санэпид қўмитанинг Боёвут тумани бўлими 10 нафар ходимлари эпидемиологик суриштирув ишларини олиб бормоқда.Вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқарма маъсуллари ва туман мутахассислари хонадонлардаги итларни, мушукларни қутириш касаллигига қарши эмламоқда.Ит тишлашидан қандай ҳимояланиш борасида мутахассислар берган тавсиялар билан қуйида танишиш мумкин.
сирдарё
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1137/98/11379809_159:0:2890:2048_1920x0_80_0_0_154fd9aa07d655fd6dc9555bd122c840.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сирдарё ит тишлаган фуқаро вафот этди қутурган ит қутуриш касаллиги
сирдарё ит тишлаган фуқаро вафот этди қутурган ит қутуриш касаллиги
Сирдарёда ит тишлаган фуқаро вафот этди
64 ёшли эркакни феврал ойида ўзининг ити чап оёқ болдир соҳасини тишлаган. Бироқ у шифокорларга мурожаат қилмаган.
ТОШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. Сирдарё вилояти Боёвут туманида 64 ёшли эркак ўзининг ити тишлаши оқибатида вафот этди. Санитария-эпидемиология қўмитаси ахборот хизмати ҳолат юзасидан
маълумот берди.
Маълум қилинишича, вилоят юқумли касалликлар шифохонасига 18 июль куни соат 19:20 да қутуриш касаллигига гумон қилиниб, 64 ёшли А.С.(эркак) ётқизилган. Уни феврал ойида ўзининг 3 ёшли, қора рангли ити чап оёқ болдир соҳасини тишлаган. Фуқаро июль ойигача бўлган вақт давомида тиббиёт муассасасига мурожаат қилмаган.
Даво муолажасига қарамасдан, бемор 19 июль куни соат 21:35 вафот этган. Ундан намуна олиш учун патологик анатомия текширувига жўнатилган.
Таъкидланишича, марҳумга жароҳат етказган итни бошқа фуқароларга жарохат етказганини ўрганиш ва касалликни олдини олиш мақсадида марҳум яшаш манзилида штаб ташкил этилган. Тиббиёт ходимларидан иборат 10 та гуруҳ тузилиб 32 нафар тиббиёт ходимлари хонадон айланиш тадбирларига жалб этилган.
Санэпид қўмитанинг Боёвут тумани бўлими 10 нафар ходимлари эпидемиологик суриштирув ишларини олиб бормоқда.
Вилоят ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш бошқарма маъсуллари ва туман мутахассислари хонадонлардаги итларни, мушукларни қутириш касаллигига қарши эмламоқда.
Ит тишлашидан қандай ҳимояланиш борасида мутахассислар берган тавсиялар билан қуйида
танишиш мумкин.