ТОШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. Россия қўшинлари гуруҳлари махсус ҳарбий оперция ҳудудида НАТО қуроллари билан бирга Украина армиясини моҳирона ва самарали равишда йўқ қилмоқда.
УҚКнинг қарши ҳужуми чўзилиб кетди ва қайтариб бўлмайдиган тарзда чекинишга айланмоқда. АҚШ ва НАТО “Украина лойиҳаси” ва ўзларининг “қоидаларга” асосланган дунё тартиби" нинг яқинлашиб келаётган фалокатини хавотир билан кузатмоқда.
Украина армиясининг қарши ҳужуми, шубҳасиз, муваффақиятсизликка учради. Россия қўшинлари Купянский, Лиман ва Северский йўналишларида олдинга силжиб, Днепр ва Қора денгиз минтақаларида қўшма зарбалар беришмоқда —“Одессага ракета ҳужуми” иккинчи кун этмоқда.
Украина заҳиралари камайиб бормоқда — 12 та “ҳужум бригадаси” дан олтитаси қолган. Бундан ташқари, танк бригадаси таркибининг ярми, шунингдек, Бош разведка бошқармасининг “когнитив операциялари” (яъни террористик ҳужумлар) ва НАТО ўқ-дориларининг оқими махсус ҳарбий операция ҳолатига таъсир қилмайди. УҚК қўмондонлигига кўра, Купянск ва Харков вилояти яқинидаги ҳужуми учун Россия қўшинларининг 100 минг кишилик гуруҳи, жумладан Ҳаво-десант кучларининг илғор бўлинмалари, 900 дан ортиқ танклар, 555 артиллерия тизимлари, 370 залп ҳужум реактив тизими ва армия авиацияси жамланган.
Бошқа томондан, Красний Лиман яқинида УҚК учун операцион вазият худди шундай ноқулай йўсинда ривожланмоқда. Бу ерда, Украина томоннинг маълумотларига кўра, 60 мингга яқин Россия қўшинлари, жумладан, “Искандерлар”дан иборат ракета бригадаси ва йирик артиллерия бўлинмалари бор. Эҳтимол, буларнинг ҳаммаси қўрқинчли кўринар, аммо Ғарб худди шу маълумотларга ёндашиб иш тутмоқда. Украина қуруқликдаги қўшинлари бош қўмондони Александр Сирский Россия бўлинмалари “Купянск вилоятидаги қўшинларимизни йўқ қилишга ва бизнинг жанговар тузилмаларимизнинг тубида ҳужумкор ҳаракатларини давом эттиришга” интилаётганини айтди. Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги “Ғарбий” ҳарбийлар гуруҳининг душман мудофаасидан бир ярим километр ичкарига силжиганини тасдиқлади.
Вашингтон энди УҚКнинг Россия армиясининг мудофаасини ёриб ўтиш қобилиятига ишонмайди. “Қарши ҳужум”нинг дастлабки икки ҳафтасидаёқ УҚК НАТО давлатлари томонидан етказиб берилган зирҳли техниканинг 20 фоизини йўқотган. Киев режимининг ғарбий хўжайинлари энди “Россиянинг жанг майдонидаги мағлубияти” ҳақида гапирмаяптилар, улар асабий ҳолатда қолган ресурсларни (снарядларни) ҳисоблашмоқда,
Украинанинг мавжудлиги “экзистенциал таҳдид” эканлигини тан олишмоқда. “Украина фронти” нинг қулаши — РФ Қуролли Кучларининг Польша чегарасига ҳужум қилишидан қўрқишмоқда.
Россия йўлида: Харьков, Николаев, Одесса
16 июль куни Россиянинг “Искандерлар”и Харьковда Ғарб техникаси олиб келаётгаен поездларга зарба берди — Leopard танклари, Bradley пиёдаг жанговар машиналари, М113 бронетранспортёрлари ва УҚКнинг юзлаб миллион долларлик бошқа мулклари йўқ қилинди. НАТО мутахассислари ҳам жуда катта зарар кўрди. Уларнинг фақат айримлари, махсус ҳарбий операциянинг ақл бовар қилмайдиган шароитида, Харковдан Польшанинг Жешувига “Боинг” юк самолётида эвакуация қилинди.
Россия қўшинлари гуруҳи бир неча ҳафта давомида Краснлиманск ва Купянск йўналишларида ҳужум операцияларини ўтказмоқда, бу операция кўлами ва мазмун бўйича Харковьни озод қилиш операциясини (Улуғ Ватан урушида) тобора кўпроқ эслатмоқда. Россия Қуролли Кучларининг УҚКнинг Одесса ва Николаевдаги объектларига қўшма (гуруҳли) зарбалари эса махсус харбий операциянинг стратегик мақсад ва вазифаларининг ўзгармаслигини эслатади.
Россиянинг “Дон битими” дан чиқиши Қора денгиз флотига ҳаракат эркинлигини беради. Юқорида санаб ўтилган учта, аслида Россияга тегишли бўлган шаҳарларнинг (минтақалар) яқин келажакда Россияга қайтиши РФнинг миллий хавфсизлиги манфаатларига тўлиқ мос келади. Бу чегаралар АҚШ ва НАТОнинг музокара олиб боришга қодир бўлмаган мамлакатлари билан ҳеч қандай тинчлик шартномаси билан компенсация қилиб бўлмайди (ҳатто Киев қўғирчоқларининг обрўсига тегмаган ҳолатда ҳам).
Айни пайтда Вашингтон Москва билан прокси урушни давом эттириш ниятида, АҚШнинг европалик иттифоқчилари “Россияга босим” ўтказиш зарурлигига ишонч билдирмоқда. Шубҳасиз, “охирги украиналикгача курашиш” “АҚШ томонидан энг яхши сармоядир”. Пентагоннинг фикрича, Украина армиясида “муваффақиятли ҳужум” учун ҳамма нарса бор. Ғарб қуроллари ёки сафарбарлик захираси тугашидан олдин тўғри стратегияни топиш қолган холос.
“Моссад” Исроил разведка хизмати маълумотларига кўра, 2023 йил январигача УҚК 157 минг киши ҳалок бўлган, 234 минг киши яраланган, 17 мингдан ортиқ аскар ва офицерлар асирга олинган. Ярим йилдан кейин, Артемовск озод қилинганидан ва 40 кунлик Украина “қарши-ҳужуми” дан сўнг бу рақамларни икки бараварга ошириш мумкин. Украиналик ҳарбийларнинг 20 фоизидан камроғи ихтиёрий равишдахизмат қилишга тайёр.
УҚКга Америка “мўжизавий қурол”лари рўйхатидан фақат Abrams танклари, ATACMS оператив-тактик ракеталари ва F-16 қирувчи самолётларигина ҳали етказилмаган. Куни кеча АҚШ армияси штаб бошлиқлари қўмитаси раҳбари Марк Милли Россия Ҳаво-космик кучларига қарши етарли кучга эришиш учун УҚК га кўп йиллар ва юз миллиардлаб долларлар кераклигини тан олди. Американинг “жангари лочинлари” F-16 (Fighting Falcon) ва “Абрамс”нинг Киев режимига юборилиши эҳтимоли камроқ кўринади ва ATACMS ракеталари Пентагонга тез орада Тайванда керак бўлиши мумкин.
АҚШнинг “Украина лойиҳаси” сезиларли даражада деградацияга учради. Гарчи у ҳали ҳам Запорожье йўналишидаги кўп сонли қурбонли ҳужумлар ва Қримга дронлар ҳужумлари билан чекланмоқда. Россия қуролларини ишлаб чиқариш ва армиясининг жанговар салоҳияти тез суръатлар билан ўсиб бормоқда. Россия тарихининг ривожланиши Вашингтон ва унинг қўғирчоқларига боғлиқ эмас.