ТОШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. Қримнинг шимоли-ғарбий қисмида пилотсиз учар аппарат ҳужуми бир қизнинг ўлимига сабаб бўлди, деди Қрим раҳбари Сергей Аксёнов ўзининг Telegram-каналида.
"Қримнинг шимоли-ғарбидаги аҳоли пунктларидан бирида душман пилотсиз учар аппаратининг ҳужуми натижасида 4 та маъмурий бино зарар кўрди. <...> Афсуски, қурбонлар бор – ўсмир қиз ҳалок бўлди", — деб ёзади Аксёнов.
Қизнинг оиласига барча зарур ёрдам кўрсатилади, дея таъкидлади у. Қрим раҳбари боланинг ўлими муносабати билан ҳамдардлик билдирди.
Воқеа жойида ФВВ хизматлари ишламоқда, деб қўшимча қилди ҳудуд раҳбари.