Боевая подготовка подразделений ВДВ на полигоне в зоне СВО. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 24.02.2022
Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси
Россия 21 февраль куни Донецк ва Луганск халқ республикаларини тан олишини эълон қилди, 24 февраль куни эса Владимир Путин Донбассда махсус ҳарбий операция бошланганини маълум қилди. Россия Мудофаа вазирлиги Украина ҳарбий инфратузилмасига, хусусан қурол-яроғ омборлари ва аэродромларга зарба берди.

Қримда Украина дрони ҳужуми оқибатида ўсмир қизча ҳалок бўлди

© Sputnik / Стас ЭтвешТез тиббий ёрдам
Тез тиббий ёрдам - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 20.07.2023
Oбуна бўлиш
Аксёнов: Қримнинг шимоли-ғарбий қисмида дрон ҳужумидан кейин қизалоқ ҳалок бўлди.
ТОШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. Қримнинг шимоли-ғарбий қисмида пилотсиз учар аппарат ҳужуми бир қизнинг ўлимига сабаб бўлди, деди Қрим раҳбари Сергей Аксёнов ўзининг Telegram-каналида.

"Қримнинг шимоли-ғарбидаги аҳоли пунктларидан бирида душман пилотсиз учар аппаратининг ҳужуми натижасида 4 та маъмурий бино зарар кўрди. <...> Афсуски, қурбонлар бор – ўсмир қиз ҳалок бўлди", — деб ёзади Аксёнов.

Қизнинг оиласига барча зарур ёрдам кўрсатилади, дея таъкидлади у. Қрим раҳбари боланинг ўлими муносабати билан ҳамдардлик билдирди.
Воқеа жойида ФВВ хизматлари ишламоқда, деб қўшимча қилди ҳудуд раҳбари.
Янгиликлар лентаси
0