ТОШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. Тимур Кападзе бошчилигидаги Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси октябр ойида Испанияга қарши ўртоқлик ўйинида иштирок этади.
Учрашув 13 октябр санасида Тошкент шаҳрида ўтказилади.
Испания 2002 йилда туғилган футболчилардан иборат терма жамоа билан Ўзбекистонга келади.
Куни кеча Ўзбекистон миллий терма жамоаси АҚШ ва Мексикага қарши ўртоқлик ўйини ҳақида хабар бергандик. Ўйинлар 9-12 сентябрь кундари АҚШда ўтказилади.