ТОШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. Эртага, 21 июль куни Ўзбекистоннинг икки ҳудудида қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин, дея хабар берди Ўзгидромет.
Прогнозларга кўра, республикада ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Фақат Бухоро, Навоий вилоятларида ёмғир ёғиши мумкин.
Тошкентда шамол ғарбдан 3-8 м/с тезликда эсади, 10-12 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +22-24, кундузи +36-38 даража бўлади.
Қорақалпоғистон республикаси, Хоразм вилоятида шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +20-25, кундузи +31-36 даража бўлади.
Бухоро, Навоий вилоятларида бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +20-25, кундузи +33-38 даража бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +20-25, кундузи +33-38 даража бўлади.
Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси +21-26, кундузи +35-40, баъзи жойларда +42 даражагача бўлади.
Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +20-25 даража, кундузи +33-38 даража бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси +15-20, кундузи +25-30 даража бўлади.
Эслатиб ўтамиз, бугун бугун Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида энг иссиқ ҳарорат кузатилмоқда. Ўзгидромет прогнозларига кўра, Бухоро, Навоий вилоятлари ва тоғли ҳудудларнинг баъзи жойларида бироз қисқа муддатли ёмғир ёғиши мумкин.