ТОШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. Ўзбекистон ҳудудига 24-27 июль кунлари иссиқ ҳаво кириб келади, дея хабар берди Ўзгидромет.
Прогнозларга кўра, келаси ҳафтадан Ўзбекистонда ҳарорат яна кўтарила бошлайди.
Унга кўра:
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида 24-25 июлда ҳарорат +41-42 даражагача кўтарилади.
Бухоро, Навоий, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида 24-27 июль кунлари ҳарорат +42-44 даражага тенг бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятлари ва Фарғона водийси вилоятларида 25-27 июлда ҳарорат +41-42 даражага бўлиши кутилмоқда.
Шунингдек, 24-26 июль кунлари шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларида шамол тезлиги 13-18 м/с гача, баъзи жойларда 20-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши кутилмоқда.