ТОШКЕНТ, 19 июл — Sputnik. Россияда янги авлод “Ланцет” — камикадзе-дронлар тақдим этилди. Янги дронларнинг инқилобий моҳиятини ҳамма ҳам англаб етгани йўқ. Сунъий интеллект элементлари, душман электрон кураш воситалари ва ҳаво мудофаасига қарши туриш тизимларига эга бўлган яширин ҳужум дронлари қуруқликдаги ҳарбий ҳаракатлар тактикасини тубдан ўзгартириб яна бир "уруш худоси"га айланишга қодир ва бу нафақат Россия махсус ҳарбий операцияси ҳудудида, балки у умуман.
16 июль куни афсонавий “Ланцет” дронлари ишлаб чиқарувчиси (“Калашников” концерни таркибига кирувчи) дронларнинг навбатдаги авлоди – букма қанотли “ Изделие 53” ни тақдим этди.
Албатта, махфийлик туфайли янги “Ланцет” тўлиқ ҳолатда кўрсатилмади — фақат катта ҳажмда зарба беришга мўлжалланган ишга тушириш тизими кўрсатилди. “Изделие 53” алоҳида контейнердан ҳам ишга туширилиши мумкин. Умуман олганда, залп технологияси ва камикадзе-дронлари ишга тушириладиган тармоққа асосланган жанговар операция концепциясининг амалга оширилиши — катта ютуқ.
“Ланцетларнинг” бош конструктори Александр Захаров янги маҳсулотнинг асосий хусусиятларини — автоматик режимда фойдаланиш қулайлигини ва душман электрон кураш воситалари таъсирига чидамли эканини таъкидлади. Жанг майдонида оператор фақат қидирув ҳудудини белгилаши ва учиш буйруғини бериши керак.
Дрон мустақил равишда зирҳли техникаларни, стволли артиллерияни, душманнинг ҳаво мудофаа тизимларини топади. Пикаплар ва бошқа “кичик жисмлар” уни қизиқтирмайди. Агар “Изделие 53” бир вақтнинг ўзида танк ва радио-локацион тизимни кўрса, у ҳолда муҳимроқ нишонни — радио-локацион тизимни танлайди.
Янги авлод дронлари ҳужум қилиш учун объектларни автоматлаштирилган тарзда тақсимлайди. Нишонга яқинлашганда, жанговар каллак ишга тушади ва кумулятив зарба ҳар қандай зирҳни тешиб ўтади (жанговар синовлардан ўтган). Дрон шунингдек, юқори заррали портловчи ёки термобарик каллакни ҳам ташувчиси бўлиши мумкин. Зарба комплекси разведка, навигация ва алоқа модулини ўз ичига олади.
“Ланцет” турли манбалардан (объектлардан) координаталарни аниқлашга қодир ва бу сунъий йўлдош навигациясига муҳтож бўлган хорижий аналоглардан сезиларли фарқ қилади.
Илгари иккита асосий модификациядаги Х шаклидаги қанотли — 3 кг ва 5 кг жанговар каллакларга эга серияли “Ланцетлар”дан Сурияда ва Украинадаги махсус ҳарбий оперпция ҳудудида самарали фойдаланилган. Енгил модификация 80-110 км / соат тезликда 40 дақиқагача ҳавони назорат остида ушлашга қодир. Оғирлиги 5 кг бўлган “Ланцет” учиш вақтининг 50 дақиқагача кўпроқлиги ва 70 км гача бўлган масофаси билан ажралиб туради. “Ланцет-3” модификациясида қурилма яхшиланган оптика билан жиҳозланган, тепловизорнинг мавжудлиги эса дроннинг кечаю кундуз ишлашига имкон беради. Янги юқори аниқликдаги “Изделие 53” узоқроққа учади ва кучлироқ зарба беради, деб тахмин қилиш мантиқан тўғридир.
Нишонга жуда аниқ тегади
Бугун “Ланцет” УҚК нинг Херсон йўналиши бўйича яширин таянч пунктини муросасиз вайрон қилди ва бу тасодиф эмас. Украина ҳарбий ҳаракатлар театрида Россия қўшинлари турли хил разведка ва ҳужумчи дронлардан фаол фойдаланмоқда. “Ланцетлар” муносиб равишда энг катта шон-шарафга сазовор бўлмоқда, улар юз миллионлаб доллар ва еврога тенг 400 дан ортиқ нишонлани йўқ қилишмоқда.
Украина (НАТО) ҳаво мудофааси деярли кучсиз — Россия камикадзе-дронлари радарларга деярли кўринмайдиган материаллардан тайёрланган. Янги дронлар юқори маневр қилиш қобилияти туфайли парвозда қушларнинг хатти-ҳаракатларига тақлид қила олади, душманни чалғитади — бу қуролларни қидириш, аниқлаш ва йўқ қилишни душман ҳаво мудофаасига жиддий равишда мураккаблаштиради. Қурилма доимий равишда диапазон ва қувватни ошириш бўйича такомиллаштирилмоқда.
Ўрнатилган жанговар каллакли “Ланцет” жанг майдонида узоқ парвоз қилиш, нишонни мустақил равишда аниқлаш ва уни йўқ қилиш, душманнинг ҳаво мудофаасидан қочишга қодир. Бундай камикадзе-дронлардан оммавий равишда фойдаланиш УҚК нинг ҳарбий техникада, хусусан, Ғарбда ишлаб чиқарилган шатакчи ва ўзиюрар артиллерия қурилмаларига катта зарар етказди. “Ланцет” нинг шовқинсизлиги ва термал сезилмаслиги уларни аниқлашда имкон қолдирмайди, шу сабабли УҚК уларга қарши чора топа олмаяпти ва кутилмаган вазиятда ҳужумга учрамоқда.
Россиянинг камикадзе-дронини учириш юқори аниқликдаги ракетани отишдан арзонроқ. “The Economist” нашрининг хабар беришича, “Ланцет” 50 минг доллардан арзонроқ туради. Унинг мақсади бўлган, масалан, Американинг М777 гаубицаси — 4 миллион доллар туради. NASAMS мажмуасининг битта зенит ракетаси — 500 минг доллар. Эътибор беринг, Америка аналоги Switchblade -600 нархидан ташқари ҳар жиҳатдан пастроқ.
“Армия-2019” халқаро ҳарбий-техник форумида илк бор тақдим этилган “Ланцет” ҳимоя ўқ-дорилари қўшинларнинг жанговар тузилмаларига шиддат билан кириб келди. Серияли ишлаб чиқариш 2020 йилда бошланган, фаол жанговар фойдаланиш — 2021 йилдан, Сурияда бўлган.
Россияда деярли барча турдаги — разведка, зарба бериш, тактик, оператив ва оператив-тактик ҳарбий учувчисиз учоқларни ишлаб чиқариш технологиялари мавжуд. Июнь ойи охирида Россия Федерацияси ҳукумати томонидан тасдиқланган учувчисиз авиацияни ривожлантириш стратегиясини тасдиқлади. Унда 2035 йилга қадар 200 минг донагача ишлаб чиқариш, жумладан зарба берувчи “Ланцет” ва бошқа дронларни ривожлантиришнинг оптимистик истиқболлари белгиланган