ТОШКЕНТ, 19 июл — Sputnik. Қашқардарё вилоятидаги Ғузор-Самарқанд йўналишидаги А-378 йўлининг 90-километрида “Isuzu” йўл четидаги ариққа ағанаб кетди.
Қашқадарёда юк машинаси йўл четига чуқурга ағанаб кетди
© МЧС Узбекистана
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, ҳодиса 19 июль куни соат 14:00 ларда рўй берган. Йўл-транспорт ҳодисасига ҳайдовчининг бошқарувни йўқотиши сабаб бўлган.
Тегишли хабарни олган Кўкдала тумани 1 та ёнғин-қутқарув бўлинмаси зудлик билан воқеа жойига етиб борган. Қутқарувчилар атрофдаги фуқаролар ёрдамида жабрланган икки кишини машина ичидан олиб чиқишган. Улар касалхонага юборилган.
Ҳозир уларнинг аҳволи яхши экани айтилмоқда.