Қашқадарёда юк машинаси йўл четидаги ариққа ағанаб кетди – 2 киши жароҳатланди

© МЧС УзбекистанаҚашқадарёда юк машинаси йўл четига чуқурга ағанаб кетди
Қашқадарёда юк машинаси йўл четига чуқурга ағанаб кетди  - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.07.2023
Oбуна бўлиш
Ғузор – Самарқанд йўналишидаги А-378 йўлининг 90-километрида “Isuzu” ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши оқибатида йўл четига ағанаб кетган.
ТОШКЕНТ, 19 июл — Sputnik. Қашқардарё вилоятидаги Ғузор-Самарқанд йўналишидаги А-378 йўлининг 90-километрида “Isuzu” йўл четидаги ариққа ағанаб кетди.
© МЧС УзбекистанаҚашқадарёда юк машинаси йўл четига чуқурга ағанаб кетди
Спасатели МЧС вызволили граждан из грузовика, опрокинувшегося в овраг - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.07.2023
Қашқадарёда юк машинаси йўл четига чуқурга ағанаб кетди
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабарига кўра, ҳодиса 19 июль куни соат 14:00 ларда рўй берган. Йўл-транспорт ҳодисасига ҳайдовчининг бошқарувни йўқотиши сабаб бўлган.
Тегишли хабарни олган Кўкдала тумани 1 та ёнғин-қутқарув бўлинмаси зудлик билан воқеа жойига етиб борган. Қутқарувчилар атрофдаги фуқаролар ёрдамида жабрланган икки кишини машина ичидан олиб чиқишган. Улар касалхонага юборилган.
Ҳозир уларнинг аҳволи яхши экани айтилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0