Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Одессага яна бир кучли зарба берилди: МВ 19 июль ҳисоботи

Россия Одессада жойлашган ҳарбий саноат объектларига яна бир кучли зарба берди. Кировограддаги авиабаза вайрон қилинди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 июл — Sputnik. Россия Федерацияси олиб бораётган махсус ҳарбий операция доирасида сўнгги кунда содир бўлган энг муҳим воқеалар.

Мудофаа вазирлигининг ҳисоботи, 19 июль ҳолатига:

Ўтган тунда Россия Қуролли кучлари Одесса шаҳри яқинидаги УҚКнинг ҳарбий саноат объектлари, ёқилғи инфратузилмаси ва ўқ-дорилар омборларига юқори аниқликдаги денгиз ва ҳаво қуроллари билан гуруҳли зарба берди.
Шунингдек, Украина ҳарбий-ҳаво кучларининг Кировоград вилоятидаги Канатово авиабазасига ҳам зарбалар берилди. Белгиланган нишонлар яксон қилинди.
Украина қуролли кучлари кун давомида Донецк, Красний Лиман ва Жанубий Донецк йўналишларида ҳужум уюштиришга уринишди.
Купянск йўналишида "Ғарб" қўшинлар гуруҳи кун давомида фронт бўйлаб икки километргача кенгликда бир километрдан олдинга силжиди. Олдинги бўлинмалар Харков вилоятидаги Молчаново темир йўл станциясини эгаллаб олди.
Харков вилоятининг Цинковка, Кисловка, Берестовое ва ЛХРнинг Новоселовское аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚК бўлинмалари ҳаво ва артиллерия зарбалари берилди. Харков вилояти Песчаное қишлоғи яқинида 103-ҳудудий мудофаа бригадасининг ўқ-дорилар омбори йўқ қилинди.
Ушбу йўналишда кун давомида 70га яқин украиналик ҳарбий хизматчи, иккита зирҳли жанговар машина, учта автомашина, Польшада ишлаб чиқарилган Krab ва "Гвоздика" ўзиюрар артиллерия мосламалари, шунингдек, АҚШда ишлаб чиқарилган АN/ТPQ-50 батареяга қарши радари йўқ қилинди.
Донецк йўналишида "Жануб" кучлар гуруҳи Белогоровка Первомайское, Невелское, Мариинка аҳоли пунктлари ҳамда Клешеевканинг шимолий ва шимоли-ғарбий қисмида УҚКнинг 25 та ҳужуми муваффақиятли қайтарди.
ДХРнинг Северск, Часов Яр, Торецк ва Красногоровка аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг ишчи кучи ва техникасига зарба берилди. Авдеевка яқинида УҚКнинг 110-механизациялашган бригадаси ўқ-дорилар омбори йўқ қилинди.
Кун давомида 340 дан ортиқ украиналик ҳарбий хизматчилар, иккита танк, учта зирҳли жанговар машина, тўртта пикап, Германияда ишлаб чиқарилган "Panzerhaubitze 2000" русумли ўзиюрар гаубица, Полшада ишлаб чиқарилган иккита "Краб" ўзиюрар артиллерия мажмуаси, "Гвоздика" ўзиюрар қурилмаси, ва иккита Д-30 гаубицаси йўқ қилинди.
Красний Лиман йўналишида "Марказ" қўшинлари гуруҳи Кармазиновка, Шипиловка, Кременная ва Белогоровка аҳоли пунктлари ҳудудларида душманнинг 4та ҳужумини қайтарди. ДХРНинг Новосадовон, Ямполовка ва Серебрянка аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚК бўлинмаларига зарба берилди.
ДХРнинг Торское аҳоли пункти ҳудудида Украина қўпорувчилик ва разведка гуруҳининг ҳаракатлари тўхтатилди. Ямпол қишлоғи яқинида 100-ҳудудий мудофаа бригадасининг ўқ-дорилар омбори йўқ қилинди.
Кун давомида душманнинг 100 нафар ҳарбий хизматчи, иккита зирҳли жанговар машинаси, учта автомашинаси, иккита "Гвоздика" ўзиюрар артиллерия мажмуаси ва иккита Д-30 гаубицаси йўқ қилинди.
Жанубий Донецк йўналишида армия авиацияси зарбалари, "Восток" қўшинлари гуруҳининг артиллерия ўқлари Запороже вилояти, Работино қишлоғи яқинида душман ҳужумини қайтарди.
ДХРнинг Приютное, Запороже вилояти, Макаровка ва Ровнопол аҳоли пунктлари ҳудудларида Украина бўлинмалари тор-мор этилди. Старомаёрское қишлоғи яқинида Украина қўпорувчилик ва разведка гуруҳининг ҳаракатлари тўхтатилди.
Запорожье йўналишида Новопокровка ва Малая Токмачка аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг ишчи кучи ва техникаси тўпланган позицияга зарба берилди.
Марфопол аҳоли пункти ҳудудида Украина қўпорувчилик-разведка гуруҳининг ҳаракатлари тўхтатилди.
Березовое, Днепропетровск вилояти, Малая Токмачка, Работакаспеновка ва У. Новояковлевка аҳоли пунктлари ҳудудида УҚКнинг 23, 33 механизациялашган, 128-тоғ-ҳужум ва 44-артиллерия бригадаларининг еттита ўқ-дорилар омборига зарба берилди.
К️ун давомида душман йўқотишлари 170 дан ортиқ ҳарбий хизматчи, иккита танк, 9 та зирҳли жанговар машина, 4 та техникаси, МСТА-Б гаубицаси, учта Д-20 қуроли, "Гвоздика" ўзиюрар артиллерия мосламаси, шунингдек, АҚШда ишлаб чиқарилган АN/TPQ-50 артиллерияга қарши радари йўқ қилинди.
Херсон йўналишида 50 нафаргача украиналик ҳарбий хизматчи, зирҳли жанговар автомобиль, учта пикап ва Д-30 гаубицаси йўқ қилинди.
Россия авиацияси, ракета кучлари ва артиллерияси кун давомида УҚКнинг 106та ҳудудларда жойлашган 92 та артиллерия бўлинмаларига зарба берди.
Запорожье шаҳри яқинида УҚК нинг ёқилғи-мойлаш материаллари базаси йўқ қилинди.
Россия қирувчи самолёти Раздолное қишлоғи яқинида Украина ҳарбий-ҳаво кучларининг Су-25 самолётини уриб туширди.
Ҳаво мудофаа кучлари томонидан Харков вилоятининг Кутковка қишлоғи ҳудудида Украинанинг Ми-8 вертолёти уриб туширилди.
Шунингдек, бир суткада АҚШда ишлаб чиқарилгагн HIMARS кўп ракетали тизимларнинг бешта ракетаси тутиб олинди.
Бундан ташқари, Купянск, Кременная, Берестовое, Приволе, Красная Гора, Опитное, Покровское, Старомлиновка, аҳоли пунктлари ҳудудларида душманнинг 18 та учувчисиз учиш аппарати йўқ қилинди.
Махсус ҳарбий операция бошлангандан бери Украина жами 456 та самолёт, 243 та вертолёт, 5108 та учувчисиз учиш аппарати, 426 та зенит-ракета мажмуаси, 10761 та танк ва бошқа зирҳли жанговар техника, 1139 та кўп ракетали тизимлар жанговар техникаси, 5522 та артиллерия қуроллари ва миномётлари, шунингдек, 11752 дона махсус ҳарбий машиналарини йўқотди.