ТОШКЕНТ, 18 июл — Sputnik. Андижонлик UFC жангчиси Нурсултон Рўзибоевнинг кейинги рақиби тажрибали Кайо Борральо бўлади. Бу ҳақда ҳар икки спортчи ўзларининг тармоқдаги саҳифаларида маълум қилди.
Жанг ноябрда ўтиши айтилмоқда.
Шу ойнинг бошида Нурсултон Рўзибоев UFC’даги илк жангини ғалаба билан бошлаганди.
Ўзбек жангчиси 1 дақиқа-ю 20 сонияда енгилмас рақиби – бразилиялик Бруно Феррейрани тўғридан контр-панч билан йиқитди, сўнгра юқоридан зарбалар ёғдирди.
Нурсултон Рўзибоев июнда UFC промоушени билан шартнома имзолаганди.