Нурсултон Рўзибоев яна бир бразилияликка қарши жанг қилади — фото

 - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 19.07.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонлик жангчи Бразилия вакили Кайо Борральога қарши октагонга кўтарилиши кутилмоқда.
ТОШКЕНТ, 18 июл — Sputnik. Андижонлик UFC жангчиси Нурсултон Рўзибоевнинг кейинги рақиби тажрибали Кайо Борральо бўлади. Бу ҳақда ҳар икки спортчи ўзларининг тармоқдаги саҳифаларида маълум қилди.
Жанг ноябрда ўтиши айтилмоқда.
Шу ойнинг бошида Нурсултон Рўзибоев UFC’даги илк жангини ғалаба билан бошлаганди.
Ўзбек жангчиси 1 дақиқа-ю 20 сонияда енгилмас рақиби – бразилиялик Бруно Феррейрани тўғридан контр-панч билан йиқитди, сўнгра юқоридан зарбалар ёғдирди.
Нурсултон Рўзибоев июнда UFC промоушени билан шартнома имзолаганди.
Янгиликлар лентаси
0