Футбол: Ўзбекистон АҚШ ва Мексикага қарши ўртоқлик ўйинини қачон ўтказади?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси сентябрь ойида Америка Қўшма Штатларида ўртоқлик ўйинлари ўтказади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 июл — Sputnik. Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг АҚШ ва Мексикага қарши ўртоқлик ўйини кунлари маълум бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабар берди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси сентябрь ойида Америка Қўшма Штатларида ўртоқлик ўйинлари ўтказади.
Сречко Катанец шогирдлари 9 сентябрь куни АҚШга қарши майдонга тушса, 12 сентябрь куни КОНКАКАФ чемпиони Мексика терма жамоасига қарши ўйин ўтказади.
АҚШ – Ўзбекистон: 9 сентябрь куни Сент-Луисдаги “CityPark” стадиони;
Ўзбекистон – Мексика: 12 сентябрь куни Атлантадаги “Mercedes-Benz” стадиони.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон сентябрь ойидаги ФИФА кунларида Болгарияга қарши учрашув ўтказиши режалаштирилгани, бироқ мураббийлар штабининг қарорига кўра, ўзбекистонлик футболчилар Америкада йиғин ўтказиши маълум қилинган эди.