Футбол: Ўзбекистон илк бор АҚШга қарши ўртоқлик ўйини ўтказади

© Ассоциация футбола УзбекистанаЎзбекистон терма жамоаси, архив сурат
Ўзбекистон терма жамоаси, архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.06.2023
Oбуна бўлиш
Ўзбекистон сентябрь ойидаги ФИФА кунларида Болгарияга қарши учрашув ўтказиши режалаштирилган эди.
ТОШКЕНТ, 29 июн — Sputnik. Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси сентябрь ойида АҚШга қарши ўртоқлик ўйини ўтказади. Бу ҳақда Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон сентябрь ойидаги ФИФА кунларида Болгарияга қарши учрашув ўтказиши режалаштирилган эди. Бироқ мураббийлар штабининг қарорига кўра, ўзбекистонлик футболчилар Америкада йиғин ўтказадиган бўлди.
“Сречко Катанец шогирдлари йиғин доирасида 10 сентябрь куни ФИФА рейтингида 11-ўринни эгаллаб турган АҚШ миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик ўйинида майдонга тушадилар”, - дейилган хабарда.
Учрашув Миссури штати Сент-Луис шаҳридаги "CityPark" стадионида бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан тонгги соат 03:30 да бошланади.
Маълумот ўрнида, мазкур баҳс жамоалар ўртасидаги илк ўзаро ўйин ҳисобланади.
Ўзбекистон терма жамоаси, архив сурат - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.06.2023
ФИФА рейтинги эълон қилинди: Ўзбекистон нечанчи ўринда
Янгиликлар лентаси
0