Енгил атлетика бўйича ОЧ: Ўзбекистон умумжамоа ҳисобида тўртинчи бўлди

Ўзбекистон терма жамоаси ОЧда 1 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медалини қўлга киритди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 июл — Sputnik. Таиландда енгил атлетика бўйича Осиё чемпионати якунланди. Унда иштирок этган Ўзбекистон терма жамоаси 1 та олтин, 2 та кумуш ва 1 та бронза медалига сазовор бўлди.
“Ушбу натижа эвазига делегациямиз умумжамоа ҳисобида Япония, Хитой ва Ҳиндистондан сўнг тўртинчи ўринни эгаллади”, - Миллий олимпия қўмитаси хабарида.
Ғолиб ва совриндорлар:
Олтин медаль:
Екатерина Воронина (кўпкураш)
Кумуш медаль:
Суҳроб Ходжаев (босқон улоқтириш)
Фарида Солиева (400 метр)
Бронза медаль:
Светлана Радзивил (баландликка сакраш)