Ўзбекистонлик спортчилар Осиё чемпионатида совриндор бўлишди

© Sputnik / Рамиль Ситдиков / Медиабанкка ўтишЛегкая атлетика
Легкая атлетика - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 14.07.2023
Oбуна бўлиш
Фарида Солиева кумуш, баландликка сакраш секторида иштирок этган Светлана Радзивил бронза медали соҳибига айланди.
ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Ўзбекистонлик спортчилар Фарида Солиева ва Светлана Радзивил Осиё чемпионатида совриндор бўлишди, дея хабар берди Миллий олимпия қўмитаси.
Таиландда ўтаётган енгил атлетика бўйича Осиё чемпионатида Ўзбекистон терма жамоаси навбатдаги медалларига сазовор бўлди. Аёллар ўртасида 400 метрга югуриш дастурида қатнашган Фарида Солиева кумуш, баландликка сакраш секторида иштирок этган Светлана Радзивил бронза медали соҳибига айланди.
22 ёшли Фарида Солиева финал дастурида 52.95 сония натижа қайд этиб, марра чизиғини иккинчи бўлиб кесиб ўтди.

"Бу билан навоийлик спортчимиз шахсий рекордини янгилади", дейилади хабарда.

Олтин медаль Шри-Ланка вакиласига насиб этган бўлса, кучли учликни ҳиндистонлик атлет якунлаб берди.
400 метр, ОЧ:
1. Раманаяка Надиша (Шри-Ланка) – 52.61
2. Фарида Солиева (Ўзбекистон) – 52.95
3. Аишваря Мишра (Ҳиндистон) – 53.07
Шунингдек, 1.75, 1.80 ва 1.83 метр баландликдаги планкалардан биринчи уринишдаёқ ўта олган Радзивил, афсуски, 1.86 метр баландликка келганида омадсизликка учради.
Олтин ва кумуш медаллари эса қозоғистонлик атлетларга насиб этди. Бу Светлана Радзивил учун қитъа биринчиликларидаги олтинчи медаль ҳисобланади.
Баландликка сакраш, ОЧ:
1. Кристина Овчинникова (Қозоғистон) – 1.86
2. Елизавета Матвеева (Қозоғистон) – 1.86
3. Светлана Радзивил (Ўзбекистон) – 1.83
Янгиликлар лентаси
0