Бухорода экология инспекторига ўқ узган браконьерлар аниқланди

Қоровулбозор туманида ноқонуний ов қилаётган браконьер экология инспектори Мирали Ҳожиевга ўқ узиб, унинг қўлидан ярадор қилган эди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 июл — Sputnik. Бухоро вилояти Қоровулбозор туманида рейд ўтказаётган туман экология бўлими бошлиғига ўқ узиб, уни ярадор қилган шахслар аниқланди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
“Текшириш давомида ов қилиш мақсадида келган ва ушбу қилмишни содир этган шахслар аниқланди”, - дейилган хабарда.
Маълум қилинишича, улардан 2 дона ов қуроли холислар иштирокида олиб қўйилди.
Қоровулбозор тумани экология бошлиғи олган тан жароҳатлари юзасидан судга оид тиббиёт экспертизаси тайинланган.
Ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухоро вилояти Қоровулбозор туманида браконьер туман экология бўлими бошлиғи, инспектор Мирали Ҳожиевни хизмат вақтида ярадор хабар қилинган эди.