ТОШКЕНТ, 16 июл — Sputnik. Россия президенти Владимир Путин Россия Украинанинг кассетали ўқ-дориларнинг қўллашига жавобан улардан мос равишда фойдаланиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолишидан огоҳлантирди.
“Россияда турли кассетали ўқ-дориларнинг етарлича захираси бор. Шу кунгача биз уларни қўлламадик, бизда бундай зарурат бўлмаган, гарчи бизда ҳам муайян бир пайтда ўқ-дориларнинг етишмаслиги кузатилган вақт бўлганига қарамай. Бироқ биз уларни (кассетали ўқ-дориларни – таҳр.) қўлламадик”, - деди Путин “Россия 1” телеканалига берган интервьюсида.
Путин Россияга қарши кассетали ўқ-дорилар қўлланилган тақдирда у “муносиб жавоб бериш ҳуқуқини” ўзида сақлаб қолишини таъкидлади.
Россия давлат раҳбарининг сўзларига кўра, Украинага кассетали ўқ-дорилар етказиб берилиши ва уларни қўллашни жиноят деб ҳисоблаш керак.
“Кассетали ўқ-дориларга тўхталадиган бўлсак, бу ўқ-дориларга АҚШ маъмурияти ўз ходимлари баёноти билан ўзи баҳо берган эди. Ўшанда АҚШ маъмуриятининг ўзи кассетали ўқ-дорилардан фойдаланишни жиноят деб атаганди. Ўйлайманки, бунга ҳам шундай муносабатда бўлиш керак”, - деди Путин.
13 июль куни Пентагон вакили Украина АҚШдан кассетали ўқ-дорилар олганини маълум қилган эди.