ТОШКЕНТ, 16 июл — Sputnik. Ўзбекистонлик Екатерина Воронина енгил атлетика бўйича уч карра Осиё чемпиони бўлди. Бу ҳақда Ёшлар сиёсати ва спорт вазирлиги маълум қилди.
Таиландда ўтаётган енгил атлетика бўйича Осиё чемпионатининг бугунги куни Ўзбекистон терма жамоаси учун муваффақиятли ўтди. Аёллар ўртасида кўпкураш йўналишида иштирок этган Екатерина Воронина олтин медални қўлга киритди.
Екатерина Воронина енгил атлетика бўйича уч карра Осиё чемпиони бўлди
© Министерство молодежной политики и спорта
У 100 метрга тўсиқлар оша югуриш дастурида 14.62 сония (892 очко), баландликка сакрашда 1.77 метр (941), ядро улоқтиришда 13.19 метр (740), 200 метрга югуришда 25.13 сония (875), узунликка сакрашда 6.07 метр (871), найза улоқтиришда 51.87 метр (896) ва 800 метрга югуришда 2:15:68 дақиқа (883) қайд этиб, жами 6098 очко жамғаришга эришди.
Эслатиб ўтамиз, кеча ўзбекистонлик спортчилар Фарида Солиева ва Светлана Радзивил Осиё чемпионатида совриндор бўлишган эди.