ТОШКЕНТ, 16 июл — Sputnik. Жанубий Кореяда кучли ёмғирлар оқибатида ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ. Бу ҳақда “Дунё” АА Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси хабарига таянган ҳолда хабар берди.
Таъкидланишича, вазият ўзбек дипломатлари назоратига олинган.
Жанубий Кореяда ўтган ҳафтадан бери кучли ёмғирлар давом этмоқда. Республика метеорология бошқармаси маълумотларига кўра, сешанба кунидан ҳозирги кунга қадар бир қанча ҳудудларда 470 миллиметрдан ортиқ ёмғир ёғган.
“Yonhap” агентлигининг сўнгги маълумотларга кўра, кучли ёмғир туфайли юзага келган сув тошқинлари ва кўчкилар қурбонлари сони 32 кишига етди, яна 10 киши бедарак йўқолган.
Метеорологларнинг прогнозларига кўра, бир қатор марказий ва жанубий вилоятларда ёмғир сешанба кунига қадар давом этади. Мутахассисларнинг огоҳлантиришича, бу ҳудудларда 300 миллиметргача қўшимча ёғингарчилик ёғиши мумкин.