https://sputniknews.uz/20230716/janubiy-koreya-kuchli-yomgir-ozbekiston-fuqarolari-36904119.html
Жанубий Кореяда кучли ёмғирлар сабаб жабрланганлар орасида ўзбекистонликлар йўқ - элчихона
Жанубий Кореяда кучли ёмғирлар сабаб жабрланганлар орасида ўзбекистонликлар йўқ - элчихона
Sputnik Ўзбекистон
Жанубий Кореяда ўтган ҳафтадан бери кучли ёмғирлар давом этмоқда. Республика метеорология бошқармаси маълумотларига кўра, сешанба кунидан ҳозирги кунга қадар бир қанча ҳудудларда 470 миллиметрдан ортиқ ёмғир ёғган.“Yonhap” агентлигининг сўнгги маълумотларга кўра, кучли ёмғир туфайли юзага келган сув тошқинлари ва кўчкилар қурбонлари сони 32 кишига етди, яна 10 киши бедарак йўқолган.
2023-07-16T15:48+0500
2023-07-16T15:48+0500
2023-07-16T15:48+0500
жамият
жанубий корея
сел
ёмғир
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/10/36904360_0:160:3072:1888_1920x0_80_0_0_6bba4ff0693a84c9ec3006c268ecb85f.jpg
ТОШКЕНТ, 16 июл — Sputnik. Жанубий Кореяда кучли ёмғирлар оқибатида ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ. Бу ҳақда “Дунё” АА Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси хабарига таянган ҳолда хабар берди.Таъкидланишича, вазият ўзбек дипломатлари назоратига олинган.Жанубий Кореяда ўтган ҳафтадан бери кучли ёмғирлар давом этмоқда. Республика метеорология бошқармаси маълумотларига кўра, сешанба кунидан ҳозирги кунга қадар бир қанча ҳудудларда 470 миллиметрдан ортиқ ёмғир ёғган.“Yonhap” агентлигининг сўнгги маълумотларга кўра, кучли ёмғир туфайли юзага келган сув тошқинлари ва кўчкилар қурбонлари сони 32 кишига етди, яна 10 киши бедарак йўқолган.Метеорологларнинг прогнозларига кўра, бир қатор марказий ва жанубий вилоятларда ёмғир сешанба кунига қадар давом этади. Мутахассисларнинг огоҳлантиришича, бу ҳудудларда 300 миллиметргача қўшимча ёғингарчилик ёғиши мумкин.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/07/10/36904360_171:0:2902:2048_1920x0_80_0_0_797e4de5ac75b8d9d374d84c68ede89d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жанубий корея кучли ёмғир қурбонлар
жанубий корея кучли ёмғир қурбонлар
Жанубий Кореяда кучли ёмғирлар сабаб жабрланганлар орасида ўзбекистонликлар йўқ - элчихона
Жанубий Кореяда ўтган ҳафтадан бери кучли ёмғирлар давом этмоқда. Қурбонлар сони 32 кишига етган.
ТОШКЕНТ, 16 июл — Sputnik. Жанубий Кореяда кучли ёмғирлар оқибатида ҳалок бўлганлар ва жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ. Бу ҳақда “Дунё” АА Ўзбекистоннинг Сеулдаги элчихонаси хабарига таянган ҳолда
хабар берди. Таъкидланишича, вазият ўзбек дипломатлари назоратига олинган.
Жанубий Кореяда ўтган ҳафтадан бери кучли ёмғирлар давом этмоқда. Республика метеорология бошқармаси маълумотларига кўра, сешанба кунидан ҳозирги кунга қадар бир қанча ҳудудларда 470 миллиметрдан ортиқ ёмғир ёғган.
“Yonhap” агентлигининг сўнгги маълумотларга кўра, кучли ёмғир туфайли юзага келган сув тошқинлари ва кўчкилар қурбонлари сони 32 кишига етди, яна 10 киши бедарак йўқолган.
Метеорологларнинг прогнозларига кўра, бир қатор марказий ва жанубий вилоятларда ёмғир сешанба кунига қадар давом этади. Мутахассисларнинг огоҳлантиришича, бу ҳудудларда 300 миллиметргача қўшимча ёғингарчилик ёғиши мумкин.