Бутун Истанбулда яшаш учун рухсатнома бериш тақиқлангани рад этилди

Аниқлик киритилишича, бундай тақиқ шаҳарнинг 39 та туманидан фақат 10 тасида амал қилади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 июл — Sputnik. Туркия миграция департаменти бутун Истанбулда хорижликларга яшаш учун рухсатнома бериш тақиқлангани ҳақидаги хабарни рад этди.
Идоранинг аниқлик киритишича, бундай тақиқ шаҳарнинг 39 та туманидан 10 тасида амал қилади.
"Истанбулнинг 39 тумани хорижликларга яшаш учун рухсатнома бериш учун ёпилгани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Гап фақат бирламчи яшаш учун рухсатнома бериш мумкин бўлмаган 10 туман ҳақида боряпти”, - дея хабардан иқтибос келтирган РИА Новости.
Яшаш учун рухсатномага ариза бериш Авжилар, Баҳчелиэвлер, Башакшеҳир, Бағжилар, Эсенлер, Кючюкчекмеже, Султангази, Зейтинбурну, Фатиҳ ва Эсенюртда 2021 йилдан буён тақиқланган.
Куни кеча “Milliyet” газетаси Истанбулнинг барча туманларида чет эллик фуқароларга яшаш учун рухсатнома бериш тақиқлангани ҳақида хабар қилган эди. Бунга шаҳарда миграция оқими ўсиши сабаб қилиб келтирилган эди.