https://sputniknews.uz/20230716/istanbul-yashash-uchun-ruxsatnoma-taqiq-36904602.html
Бутун Истанбулда яшаш учун рухсатнома бериш тақиқлангани рад этилди
Бутун Истанбулда яшаш учун рухсатнома бериш тақиқлангани рад этилди
Sputnik Ўзбекистон
Туркия миграция департаменти бутун Истанбулда хорижликларга яшаш учун рухсатнома бериш тақиқлангани ҳақидаги хабарни рад этди.Идоранинг аниқлик киритишича, бундай тақиқ шаҳарнинг 39 та туманидан 10 тасида амал қилади.
2023-07-16T16:34+0500
2023-07-16T16:34+0500
2023-07-16T16:34+0500
дунёда
дунё янгиликлари
истанбул
туркия
миграция
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/0f/30761610_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_92006e4f184e37a7b42ffb2ad6193c2b.jpg
ТОШКЕНТ, 16 июл — Sputnik. Туркия миграция департаменти бутун Истанбулда хорижликларга яшаш учун рухсатнома бериш тақиқлангани ҳақидаги хабарни рад этди.Идоранинг аниқлик киритишича, бундай тақиқ шаҳарнинг 39 та туманидан 10 тасида амал қилади."Истанбулнинг 39 тумани хорижликларга яшаш учун рухсатнома бериш учун ёпилгани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Гап фақат бирламчи яшаш учун рухсатнома бериш мумкин бўлмаган 10 туман ҳақида боряпти”, - дея хабардан иқтибос келтирган РИА Новости.Яшаш учун рухсатномага ариза бериш Авжилар, Баҳчелиэвлер, Башакшеҳир, Бағжилар, Эсенлер, Кючюкчекмеже, Султангази, Зейтинбурну, Фатиҳ ва Эсенюртда 2021 йилдан буён тақиқланган.Куни кеча “Milliyet” газетаси Истанбулнинг барча туманларида чет эллик фуқароларга яшаш учун рухсатнома бериш тақиқлангани ҳақида хабар қилган эди. Бунга шаҳарда миграция оқими ўсиши сабаб қилиб келтирилган эди.
туркия
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/0c/0f/30761610_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_09fd64858f7503d68f88d30d5663bf1b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
истанбул яшаш учун рухсатнома олиш тақиқ
истанбул яшаш учун рухсатнома олиш тақиқ
Бутун Истанбулда яшаш учун рухсатнома бериш тақиқлангани рад этилди
Аниқлик киритилишича, бундай тақиқ шаҳарнинг 39 та туманидан фақат 10 тасида амал қилади.
ТОШКЕНТ, 16 июл — Sputnik. Туркия миграция департаменти бутун Истанбулда хорижликларга яшаш учун рухсатнома бериш тақиқлангани ҳақидаги хабарни рад этди.
Идоранинг аниқлик киритишича, бундай тақиқ шаҳарнинг 39 та туманидан 10 тасида амал қилади.
"Истанбулнинг 39 тумани хорижликларга яшаш учун рухсатнома бериш учун ёпилгани ҳақидаги хабарлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Гап фақат бирламчи яшаш учун рухсатнома бериш мумкин бўлмаган 10 туман ҳақида боряпти”, - дея хабардан иқтибос келтирган
РИА Новости.Яшаш учун рухсатномага ариза бериш Авжилар, Баҳчелиэвлер, Башакшеҳир, Бағжилар, Эсенлер, Кючюкчекмеже, Султангази, Зейтинбурну, Фатиҳ ва Эсенюртда 2021 йилдан буён тақиқланган.
Куни кеча “Milliyet” газетаси Истанбулнинг барча туманларида чет эллик фуқароларга яшаш учун рухсатнома бериш тақиқлангани ҳақида хабар қилган эди. Бунга шаҳарда миграция оқими ўсиши сабаб қилиб келтирилган эди.