ТОШКЕНТ, 16 июл — Sputnik. Бухоро вилояти Қоровулбозор туманида рейд тадбири олиб бораётган туман экология бўлими бошлиғи, инспектор Мирали Ҳожиев хизмат вақтида яраланди. Бу ҳақда Экология вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Аниқланишича, инспектор Қоровулбозор ҳудудида ноқонуний ов қилинаётганидан хабар топган. Ҳолатга чек қўйиш мақсадида воқеа жойига борганида эса браконьер унга ўқ узган. Ходим қўлидан яраланган, браконьер эса воқеа жойидан яширинган.
Таъкидланишича, инспекторга тез тиббий ёрдам кўрсатилган. Ҳозир унинг аҳволи яхши.
Вазирлик браконьерларни қўлга олиш чоралари кўрилаётганини қўшимча қилган.