Кўчмас мулк бозори ўсмоқда — қайси ҳудудда уйлар нархи энг кўп ошган?

Наманган ва Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида уй-жой нархининг сезиларли ўсиши қайд этилди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. Ўзбекистон кўчмас мулк бозорида олди-сотди бўйича битимлар сони 3,9 фоизга ўсди. Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази хабар берди.
Айтилишича, шу йилнинг биринчи ярим йиллиги якунларига кўра, кўчмас мулкни олди-сотди бўйича битимлар сони деярли 131 мингтани ташкил этиб, йиллик ўсиш 3,9%га ошди. Шу билан бирга, 2-чоракда сотувлар 5 фоизга ўсди ва 69 минг битимдан ошди.
Июнь ойида кўчмас мулк бозори фаоликнинг пасайиши билан ажралиб туради. Хусусан, ойлик сотувлар май ойида сезиларли ўсишдан кейин 7,7%га камайди. Кўчмас мулк бўлган турар-жой олди-сотди шартномалари сони май ойидаги 25,5 мингтага нисбатан 23,6 мингтани ташкил этди.
Шунингдек, йил бошида ижара ҳақининг 20%дан ортиқ пасайиши бир вақтнинг ўзида пойтахтнинг учта ҳудудида қайд этилди.
Ижара ҳақи пасайган туманлар:
Олмазор -26%
Шайхонтоҳур – 24%
Бектемир – 22%.
Июнь ойида иккиламчи кўчмас мулк бозорида уй-жой нархининг ўсиш суръати секинлашди. Агар май ойида 1 кв.м. учун уй-жойнинг ўртача нархининг ошиши 2,5% ташкил этган бўлса, июнь ойида "иккиламчи уй-жой" нархи атиги 0,8%га ошди.
Жорий даврни ўтган йилнинг шу даври билан солиштирганда иккиламчи кўчмас мулкнинг ўртача нархи 22%дан ошди.
Қуйидаги ҳудудларда уй-жой нархининг сезиларли ўсиши қайд этилди:
Наманган вилояти – 34,9%
Тошкент вилояти – 29,4%
Тошкент шаҳри – 30,4%
Эслатиб ўтамиз, республикада жорий йил февраль ойида иккиламчи уй-жой бозорида 1 кв.м. учун уй-жой нархининг ўртача ўсиши ойига 4,5%ни ташкил этиб, 2022 йил февраль ойига нисбатан 23,1%га ўсган эди.