https://sputniknews.uz/20230318/toshkentda-ijara-narxi-arzonlashdi-uylar-narxi-esa-osdi-33010681.html
Тошкентда ижара нархи арзонлашди, уйлар нархи эса ўсди
Тошкентда ижара нархи арзонлашди, уйлар нархи эса ўсди
Sputnik Ўзбекистон
Иккиламчи уй-жой бозорида ўртача нархлар бир ой ичида 4,5 фоизга, пойтахтда эса 3,8 фоизга ошди. Февраль ойида Тошкентда уй-жойни ижарага олиш 2,3 фоизга... 18.03.2023, Sputnik Ўзбекистон
2023-03-18T15:01+0500
2023-03-18T15:01+0500
2023-03-18T15:01+0500
иқтисод
ўзбекистон
уй
уй-жойлар нархи
ижара
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/02/10/32299622_0:160:3073:1888_1920x0_80_0_0_cfa687da1906980f8ddfdfa3f3090c73.jpg
ТОШКЕНТ, 18 мар — Sputnik. Тошкентда ижара нархи арзонлашди, уйлар нархи эса ўсди. Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази хабар берди.Қайд этилишича, иккиламчи уй-жой бозорида ўртача нархлар бир ой ичида 4,5 фоизга, пойтахтда эса 3,8 фоизга ошди. Шу билан бирга, февраль ойида Тошкентда уй-жойни ижарага олиш 2,3 фоизга арзонлашди.Кетма-кет иккинчи ой давомида уй-жой олди-сотди шартномалари сони ортиб бормоқда. Агар январь ойида 18 минг битим қайд этилган бўлса, февраль ойида уларнинг сони 22,5 мингтага етди ва 24 фоизга ўсди. Тошкентда ижарага бериладиган уй-жой нархлари ўзгардиФевраль ойида пойтахтнинг аксарият туманларида ижарага бериладиган уй-жой нархларининг пасайиши кузатилди.Ижаранинг энг юқори нархлари пойтахтнинг Шайхонтоҳур ($13,3), Яккасарой ($12) ва Миробод ($12) туманларида қайд этилди.Ижаранинг нисбатан паст нархлари Учтепа ($7,7), Сергели ($6,8) ва Бектемир ($6,6) туманларига тўғри келди.Шу билан бирга, ўтган йилнинг мос даврига келиб, Тошкент шаҳрида ижаранинг ўртача нархи 19,9 фоизга ошди. Иккиламчи кўчмас мулк бозориҲисоб-китобларга кўра, республикада жорий йил февраль ойида иккиламчи уй-жой бозорида 1 кв.м. учун уй-жой нархининг ўртача ўсиши ойига 4,5%ни ташкил этиб, 2022 йил февраль ойига нисбатан 23,1%га ўсди.Йил бошидан буён Навоий – 32,7%, Фарғона – 31,5% вилоятларида ва Тошкент - 31,5% шаҳрида уй – жой нархининг сезиларли ўсиши кузатилди.Февраль ойида Тошкент шаҳрининг иккиламчи бозорида нархларнинг ўсиши ойига 3,8%ни ташкил этди. Нархларнинг энг юқори ўсиш суръатлари Чилонзор – 9,6%, Сергели – 6,2% ва Олмазор туманларида - 4,9% қайд этилди.Ўтган йилга нисбатан Тошкент шаҳрида уй-жойларнинг ўртача нархи 31,5 фоизга ошди.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2023
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/02/10/32299622_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_d145ee19cc89ebc5ec0eb86e6ccc1990.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, ўзбекистон, уй, уй-жойлар нархи , ижара
иқтисод, ўзбекистон, уй, уй-жойлар нархи , ижара
Тошкентда ижара нархи арзонлашди, уйлар нархи эса ўсди
Иккиламчи уй-жой бозорида ўртача нархлар бир ой ичида 4,5 фоизга, пойтахтда эса 3,8 фоизга ошди. Февраль ойида Тошкентда уй-жойни ижарага олиш 2,3 фоизга арзонлашди.
ТОШКЕНТ, 18 мар — Sputnik.
Тошкентда ижара нархи арзонлашди, уйлар нархи эса ўсди. Бу ҳақда Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази
хабар берди. Қайд этилишича, иккиламчи уй-жой бозорида ўртача нархлар бир ой ичида 4,5 фоизга, пойтахтда эса 3,8 фоизга ошди. Шу билан бирга, февраль ойида Тошкентда уй-жойни ижарага олиш 2,3 фоизга арзонлашди.
Кетма-кет иккинчи ой давомида уй-жой олди-сотди шартномалари сони ортиб бормоқда. Агар январь ойида 18 минг битим қайд этилган бўлса, февраль ойида уларнинг сони 22,5 мингтага етди ва 24 фоизга ўсди.
Тошкентда ижарага бериладиган уй-жой нархлари ўзгарди
Февраль ойида пойтахтнинг аксарият туманларида ижарага бериладиган уй-жой нархларининг пасайиши кузатилди.
Шундай қилиб, Тошкент шаҳрида ижаранинг ўртача нархи 1 кв.м. учун 9,86 долларни ташкил этиб, 2023 йил январь ойига нисбатан 2,3% фоизга пасайди.
Ижаранинг энг юқори нархлари пойтахтнинг Шайхонтоҳур ($13,3), Яккасарой ($12) ва Миробод ($12) туманларида қайд этилди.
Ижаранинг нисбатан паст нархлари Учтепа ($7,7), Сергели ($6,8) ва Бектемир ($6,6) туманларига тўғри келди.
Шу билан бирга, ўтган йилнинг мос даврига келиб, Тошкент шаҳрида ижаранинг ўртача нархи 19,9 фоизга ошди.
Иккиламчи кўчмас мулк бозори
Ҳисоб-китобларга кўра, республикада жорий йил февраль ойида иккиламчи уй-жой бозорида 1 кв.м. учун уй-жой нархининг ўртача ўсиши ойига 4,5%ни ташкил этиб, 2022 йил февраль ойига нисбатан 23,1%га ўсди.
Йил бошидан буён Навоий – 32,7%, Фарғона – 31,5% вилоятларида ва Тошкент - 31,5% шаҳрида уй – жой нархининг сезиларли ўсиши кузатилди.
Февраль ойида Тошкент шаҳрининг иккиламчи бозорида нархларнинг ўсиши ойига 3,8%ни ташкил этди. Нархларнинг энг юқори ўсиш суръатлари Чилонзор – 9,6%, Сергели – 6,2% ва Олмазор туманларида - 4,9% қайд этилди.
Ўтган йилга нисбатан Тошкент шаҳрида уй-жойларнинг ўртача нархи 31,5 фоизга ошди.