ТОШКЕНТ, 14 июл — Sputnik. 14 июль куни Кавказдан кириб келаётган ҳаво Ўзбекистон ҳудуди бўйлаб ҳаракатини давом эттиради ва барча жойларда иссиқ заифлаша бошлайди. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Жума куни кундузи ҳаво ҳарорати +35…+39 даражани ташкил этади, энг чекка жанубда +41…+44 даражагача бўлади. Дам олиш кунлари республика ҳудудининг катта қисмида ҳарорат +33…+38 даража атрофида бўлади, фақат баъзи жойларда +39…+40 даражага етади.
14-16 июль кунлари республиканинг барча ҳудудлари бўйича асосан қуруқ ва кам булутли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Баъзи жойларда шамол тезлиги 15−20 м/с гача, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.
Пойтахтда 14-16 июль кунлари асосан кам булутли об-ҳаво бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 3−8 м/с тезликда эсади, 14 июль кечга томон ва 15 июлда 12−15 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Бугун кундуз куни ҳарорат +37…+39 даража, дам олиш кунлари +35…+38 даража бўлади.