ТОШКЕНТ, 12 июл — Sputnik. “Катта еттилик”нинг (G7) Украинага хавфсизлик кафолатларини тақдим этиши хато ва хавфли, чунки бу билан “еттилик” мамлакатлари Россия хавфсизлигига суиқасд қилишади. Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков журналистларга маълум қилди.
“Украинага қандай бўлса ҳам хавфсизлик кафолатларини тақдим этиб, бу мамлакатлар амалда бўлинмас хавфсизлик халқаро тамойилини назар-писанд қилишмайди. Яъни, Украинага хавфсизлик кафолатларини тақдим этиб, улар Россия Федерацияси хавфсизлигига суиқасд қилишади”, - деди Кремль вакили.
Песковнинг сўзларига кўра, “Катта еттилик”нинг бундай қарори узоқ, ўрта ва ҳатто қисқа муддатли истиқболда салбий оқибатларга олиб келади.
Аввалроқ Оқ уй G7 давлатлари Вильюнсдаги НАТО саммити якунида Украина учун хавфсизлик кафолатларини тақдим этишини хабар қилган эди.