ТОШКЕНТ, 11 июл — Sputnik. Жорий йилнинг 3-11 июль кунлари Бирлашган Араб Амирлигида (БАА) бўлиб ўтган Халқаро Биология олимпиадаси (IBO-2023) да Ўзбекистон терма жамоаси 3 та бронза медалини қўлга киритди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги хабар берди.
Школьники из Узбекистана завоевали 3 бронзовые медали на олимпиаде по биологии
© Министерство дошкольного и школьного образования
Ғолибликни қўлга киритган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари:
Беҳруз Турсунов - Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани, 274-мактабнинг 11-синф ўқувчиси;
Ғолибжон Шарифов - Бухоро вилояти, Когон тумани, 3-мактабнинг 10-синф ўқувчиси;
Муҳаммадиброҳим Эгамбердиев - Тошкент педиатрия тиббиёт институти академик лицейининг 2-курс ўқувчиси.
Школьники из Узбекистана завоевали 3 бронзовые медали на олимпиаде по биологии
© Министерство дошкольного и школьного образования
Маълумот учун, мазкур олимпиада БААнинг Ал-Айн шаҳрида бўлиб ўтиб, унда 80 мамлакатдан жами 310 нафар ўқувчи иштирок этди.