ТОШКЕНТ, 5 июл — Sputnik. ЮНEСКО қимматбаҳо тарихий буюмларни Украинадан олиб чиқиб Европа Иттифоқи давлатларида "жойлаштириш" ёрдам бермоқда, деди Россия ТИВ махсус вакили Мария Захарова Sputnik радиосига.
"Сиз ҳали ҳам улар Украина ҳудудидан фаол олиб чиқиб кетилаётган қимматбаҳо буюмларни нима қилишаётганини билмаяпсиз, мен ЮНEСКОни назарда тутяпман. Улар қилаётган ишларни ярим бандитизм деса бўлади. Бунинг алоҳида ҳикояси, маълумотлари мавжуд. Афсуски, ЮНEСКО Украина ҳудудидан олиб чиқилаётган ва Украина халқига тегишли бўлган маданий қадриятларни яшириш ва Европа Иттифоқи мамлакатлари ҳудудида жойлаштиришга билан бевосита шуғулланаётганини, ҳомийлик қилаётганини тасдиқловчи ишончли манбалар мавжуд”, - деди Захарова.
Захарова таъкидлашига кўра, бундай маълумотлар Россия ТИВда бор. Шунингдек Францияанинг Ле Монде газетаси ҳам бу ҳақда мақола чоп этган.
"Бу узоқ вақт олдин бошланган, кўп йиллар давомида Украина ҳудудида АҚШ аралашуви бошланганида бошланган ... Ҳозир улар ўз маданий меросини исроф қилмоқда", деб қўшимча қилди Захарова.
Бироз олдин Россия ташқи разведкаси раҳбари Сергей Наришкин маълумотларига асоан, Киев ва ЮНEСКО ўртасида Киев-Печерск лаврасидан насронийларнинг қимматбаҳо буюмларини, жумладан, авлиёларнинг ёдгорликларини олиб чиқиш ва уларни Ғарбга кўчириш бўйича келишувга эришилгани ҳақида хабар берган эди.
Киев-Печерск лавраси - энг қадимий монатирлардан бири бўлиб, унга 1051 йилда Ярослав Мудрий томонидан асос солинган. Бугунги кунда Лавра рус насронийларининг 3та энг муҳим ёдгорликларидан бири ҳисобланади ва у ерда сақланаётган икона ва бошқа диний қимматбаҳо буюмлар насронийлар учун ниҳоятда қадриятли.