Оловга ёғ сепманг — Хитой ТИВ АҚШнинг кассетали ўқ-дори етказиб бериши ҳақида

Хитой Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ кассетали ўқ-дориларининг Киевга топширилишининг оқибатлари ҳақида огоҳлантирди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 июл — Sputnik. Киевга кассетали ўқ-дорилар етказиб бериш гуманитар муаммоларнинг пайдо бўлишига олиб келади, бу Украинадаги вазиятни янада оғирлаштиради, деди Хитой Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Мао Нинг брифингда.

"Кўплаб давлатлар бунга қарши чиқишди, кассетали ўқларнинг масъулиятсиз жўнатилиши гуманитар муаммоларга олиб келиши муқаррар. Уларни мувозанатли йўл билан ҳал қилиш, кассетали ўқ-дориларни беришга вазминлик ва эҳтиёткорона муносабатда бўлиш керак", - деди дипломат.

Унинг эслатишича, Пекин доимо музокараларни инқирозни ҳал қилишнинг ягона йўли деб ҳисоблаган.
"Тегишли томонлар оловга ёғ сепмаслиги, Украина инқирозининг кескинлашувига олиб келадиган қарама-қаршиликларни кучайтирмаслиги керак", - деди Мао Нинг.
Ўтган ҳафта Вашингтон Украина Қуролли кучларига кассетали ўқ-дорилар топширишини эълон қилди. Ушбу турдаги ракеталар 123 давлат томонидан ратификация қилинган халқаро конвенция билан тақиқланган. Уларга АҚШ, Хитой, Россия, Украина кирмайди.
Россия Мудофаа вазирлиги маълумотларига кўра, Украина Қуролли кучлари аллақачон Донецкни ўққа тутиш учун улардан фойдаланган.
Кассетали ўқ-дорилар ўзини ўзи йўқ қиладиган қурилмалар билан таъминланмаган. АҚШ ҳарбийларига кўра, уларнинг бешдан 14 фоизигача бўлган қисми умуман портламаслиги мумкин, чунки улар узоқ вақтдан бери омборларда сақланган. Бундай ҳолда улар можаро тугаганидан кейин ҳам тинч аҳолига таҳдид соладиган миналар бўлади.
Ҳатто АҚШ Конгресси ҳам Украинага бундай қуроллар етказиб берилишига қарши чиққан. Байденнинг АҚШ Демократик партияси аъзолари мудофаа тўғрисидаги қонунга кассетали ўқ-дориларни беришни тақиқловчи тузатиш тайёрламоқда. АҚШ Конгресси Вакиллар Палатасининг Миннесота штатидан аъзоси Илҳан Умар фикрича, улардан фойдаланиш инсон ҳуқуқларини бузади.
Россия ТИВ матбуот котиби Мария Захарованинг айтишича, АҚШнинг Украинага кассетали ўқ-дорилар етказиб бериши тинч аҳоли учун хавф туғдиради ва инқирозни чўзишга қаратилган.
Россия АҚШнинг Киевга кассетали ўқ-дори етказиб бериш қарорига муносабат билдирди