ТОШКЕНТ, 10 июл — Sputnik. Ўзбекистондаги муддатидан илгари президент сайлови шаффоф, ошкора ва адолатли бўлиб ўтди. Бу ҳақда Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) Кузатувчилар миссияси раҳбари, МДҲ бош котиби Сергей Лебедев маълум қилди, деб хабар бермоқда Sputnik мухбири.
“Республикада халқаро кузатувчилар иши учун барча шароитлар муҳайё қилинган. Сайлов Ўзбекистон конституцияси ва Сайлов кодексига тўлиқ мувофиқ равишда ўтказилди. Сайлов муқобил асосда, шаффоф, ошкора ва адолатли бўлиб ўтди ва демократик сайлов ўтказиш тамойилларига мувофиқ бўлди”, - деди Лебедев сайлов якунларига бағишланган брифингда.
Эслатиб ўтамиз, 9 июль куни муддатидан илгари Ўзбекистон президенти сайлови бўлиб ўтди. Республика Марказий сайлов комиссияси эълон қилган дастлабки натижаларга кўра, Шавкат Мирзиёев 87,05 фоиз овоз билан сайловда ғалаба қозонган. Дастлабки маълумотларга кўра, сайловда сайловчиларнинг 79,88 фоизи қатнашган.