Ўзбекистон президенти сайлови — 2023

Овоз бериш жараёни бўйича ҳеч қандай шикоят келиб тушмади — Олий суд раиси ўринбосари

Муддатидан илгари Ўзбекистон президенти сайлови миллий қонунчиликка мувофиқ ўтди, деди мамлакат Олий суди раиси ўринбосари Халилилло Тўрахўжаев.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 10 июл — Sputnik. Муддатидан илгари Ўзбекистон президенти сайлови миллий қонунчиликка мувофиқ ўтди, овоз беришни ташкил этиш ва овоз бериш жараёни билан боғлиқ ҳеч қандай шикоят келиб тушмади. Бу ҳақда мамлакат Олий суди раиси ўринбосари Халилилло Тўрахўжаев маълум қилди.

“Ўзбекистон президенти сайлови миллий қонунчиликка мувофиқ бўлиб ўтди. Овоз беришни ташкил этиш ва ўтказиш жараёни билан боғлиқ шикоят Олий судга келиб тушмади”, — деди Тўрахўжаев.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 9 июль куни Ўзбекистонда президент сайлови бўлиб ўтди.