Ўзбекистон президенти сайлови — 2023

Уйида овоз бериш қандай ўтмоқда — видео

Соғлиғи сабабли сайлов участкасида овоз бера олмайдиган фуқаролар учун уйида овоз бериш жараёни қандай ташкил қилингани ҳақида видеолавҳамизда томоша қилинг.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 июл — Sputnik. Бугун Ўзбекистонда муддатидан олдин президент сайловлари бўлиб ўтмоқда.
Сайловга келиш имкони бўлмаган фуқаролар алоҳида рўйхатга олинган. 512-сайлов участкасида жами 2134 нафар фуқаро рўйхатга олинган бўлса улардан 35 нафари махсус рўйхатга киритилган.
Булар соғлиғи сабабли сайлов участкасида овоз бера олмайдиган фуқаролар. Бундай фуқаролар учун ҳар бир участкада кўчма сайлов қутиси мавжуд. Сайлов комиссияси аъзолари ушбу қутилар билан сайловчиларнинг уйларига боради ва уларнинг бюллетенларини олиб келади.
Сайлов қутилари овоз бериш тугагач, овозларни санаб чиқиш учун очилади