Москвада овоз бериш қандай ўтмоқда — видео

Ўзбекистон президенти сайловида овоз бериш учун 39 та хорижий мамлакатда 56 та сайлов участкаси очилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 июл — Sputnik. Москвада яшаётган фуқаролар овоз бериш учун Ўзбекистон элчихонасига келишди. Эрта тонгдан бу ерда жуда кўп одам тўпланди. Sputnik мухбири хабарига асосан.
“Эрта тонгдан мамлакатимиз учун муҳим бўлган сиёсий жараёнда қатнашишга қарор қилган фуқароларимизнинг фаоллиги кузатилмоқда. Улар ўзлари тўғри деб билган номзодга овоз беришмоқда", - дейди Ўзбекистоннинг Россиядаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Ботиржон Асадов.
Элчининг сўзларига кўра, бош консулликларда, Россиянинг яна 6 та ҳудудида сайлов участкалари ташкил қилинган. 28 июндан 5 июлга қадар муддатидан аввал овоз бериш бўлиб ўтди. Унда кўчма сайлов қутилари орқали ҳам фаол овоз берилган.
Бугун, 9 июль куни, муддатидан илгари Ўзбекистон президенти сайлови бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистон бўйлаб жами 10 784 та, 39 та хорижий мамлакатда эса 56 та сайлов участкалари ташкил этилган. Овоз бериш маҳаллий вақт билан соат 8:00 да бошланди.