Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Керч яқинида қанотли ракета уриб туширилди

Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Керч яқинида қанотли ракетани уриб туширди — Сергей Аксёнов.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 июл — Sputnik. Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Керч яқинида қанотли ракетани уриб туширди, хабар берди Қрим раҳбари Сергей Аксёнов ўзининг Telegram-каналида.

“Керч ҳудудида ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари қанотли ракетани уриб туширди. Вайроналар ва қурбонлар йўқ”, — деб ёзган Аксёнов ўз хабарида.

Республика раҳбари барчани хотиржамликка ва фақат ишончли ахборот манбаларига ишонишга чақирди.
Украина қўшинлари Россия чегара ҳудудларини, жумладан, Қрим ва Севастополни доимий равишда ўққа тутмоқда. 22 июнь куни эрталаб улар Херсон вилояти ва Қрим ўртасидаги маъмурий чегарадаги кўприкларга ракета ҳужумини уюштириб, Чонгарск кўпригига жиддий зарар етказди. Воқеа жойида Франция-Британияда ишлаб чиқарилган Storm Shadow қанотли ракетасининг парчалари топилди.