Ўзбекистон президенти сайлови — 2023

Ижтимоий тармоқларда машҳур бўлган сайловчилар — видео

Сайлов участкасига кимдир 85 ёшли қизи билан, яна кимдир 60 нафар оила аъзоси билан келди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 9 июл — Sputnik. Бугун Ўзбекистондаги сайлов участкаларида 18 ёшдан 128 ёшгача бўлган фуқароларни учратиш мумкин бўлди. Sputnik сайловда қатнашган ўзига хос овоз берувчиларни бир видеога жамлади.
Эслатиб ўтамиз, сайлов қонунчилигига кўра, Ўзбекистондаги сайлов участкаларида овоз бериш жараёни соат 20:00 да якунланди.
Сайловда овоз бериш учун Ўзбекистон бўйича жами 10784 та сайлов участкаси ташкил этилди. Участкалар очилганидан бери соат 17:00 ҳолатига жами 13 459 677 нафар овоз берувчи иштирок этди.