Кучли шамол ва энг иссиқ ҳарорат — Ўзбекистонда 8 июль учун об-ҳаво

Прогнозларга кўра, Ўзбекистоннинг айрим ҳудудлари +40 даражагача исийди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 июл — Sputnik. Бугун республик бўйича ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.
Тошкентда кечаси +18-20 даража илиқ, кундузи +34-36 даража иссиқ бўлади. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
Қорақалпоғистон республикаси ва Хоразм вилоятида кечаси +20-25 даража илиқ, кундузи +35-40 даража иссиқ бўлади. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида кечаси +23-28 даража илиқ, кундузи +35-40 даража иссиқ бўлади. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши, айрим туманларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида кечаси +17-22 даража илиқ, кундузи +33-38 даража иссиқ бўлади. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида кечаси +22-27, кундузи +35-40 даража иссиқ бўлади. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида кечаси +20-25 даража илиқ, кундузи +33-38 даража иссиқ бўлади. Шарқдан секундига 5-10 метр тезликда шамол эсади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради, айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Кечаси +10-15, кундузи +23-28 даража илиқ бўлади. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин.