Байденнинг Украина ҳақидаги ҳақиқати ошкор қилинди

Президентликка номзод кичик Роберт Кеннеди Байденнинг Украина ҳақида айтганлари "ҳаммаси ёлғон" деган фикр билдирди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 8 июл — Sputnik. АҚШ президенти Жо Байден Украина ҳақидаги ёлғон маълумотларни дунёга “сотади”, вазиятнинг асл ҳолатини яширади. Бу ҳақда президентликка номзод кичик Роберт Кеннеди маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
“У (Байден – таҳр.) Украина ҳақида айтганларнинг ҳаммаси ёлғон”, — деди у.
Кеннеди Оқ уй раҳбари курсисини эгалласа, дарҳол Москва ва Киев ўртасида тинчлик музокараларини бошлашини қўшимча қилди.
Сиёсатчи, шунингдек, Россия можародан қочишга бир неча бор уринганини айтди ва Зеленский Минск келишувларини имзолаш ваъдаси туфайли 2019 йилда қандай қилиб Украина президенти бўлганини эслади.