Байденнинг Украина ҳақидаги ҳақиқати ошкор қилинди

© Sputnik / Стрингер / Медиабанкка ўтишУкраина президенти Владимир Зеленский ва АҚШ президенти Жо Байден Оқ уйдаги учрашув чоғида.
Украина президенти Владимир Зеленский ва АҚШ президенти Жо Байден Оқ уйдаги учрашув чоғида. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.07.2023
Oбуна бўлиш
Президентликка номзод кичик Роберт Кеннеди Байденнинг Украина ҳақида айтганлари "ҳаммаси ёлғон" деган фикр билдирди.
ТОШКЕНТ, 8 июл — Sputnik. АҚШ президенти Жо Байден Украина ҳақидаги ёлғон маълумотларни дунёга “сотади”, вазиятнинг асл ҳолатини яширади. Бу ҳақда президентликка номзод кичик Роберт Кеннеди маълум қилди, деб ёзмоқда РИА Новости.
“У (Байден – таҳр.) Украина ҳақида айтганларнинг ҳаммаси ёлғон”, — деди у.
Кеннеди Оқ уй раҳбари курсисини эгалласа, дарҳол Москва ва Киев ўртасида тинчлик музокараларини бошлашини қўшимча қилди.
Сиёсатчи, шунингдек, Россия можародан қочишга бир неча бор уринганини айтди ва Зеленский Минск келишувларини имзолаш ваъдаси туфайли 2019 йилда қандай қилиб Украина президенти бўлганини эслади.
Янгиликлар лентаси
0