ТОШКЕНТ, 7 июл — Sputnik. Тошкент метроси 9 июль куни доимий жадвал асосида ишлайди, дея хабар берди "Toshkent metropoliteni".
Якшанба, 9 июль куни Ўзбекистонда президент сайлови бўлиб ўтади. Шу куни Тошкент метросида поездлар ҳаракати иш кунлари учун тасдиқланган доимий жадвал асосида ташкил этилади.
Маълумот учун, Ўзбекистон бўйлаб сайлов участкалари соат 8.00 дан 20.00 гача очиқ бўлади. Президент сайловида республика бўйича жами 14 та сайлов округи ташкил этилиб, уларга 10784 та сайлов участкаси бириктирилган.