Ўзбекистоннинг қайси ҳудуддида археологик ёдгорликлар кўпроқ?

Шу йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 8210 та моддий маданий мерос объектлари мавжуд.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 июл — Sputnik. Археологик ёдгорликларнинг аксарияти республиканинг Қашқадарё вилоятида жойлашган. Статистика агентлиги маълумотларига кўра, у ерда уларнинг 1197 таси бор.
Ўзбекистонда 1 январь ҳолатига кўра, моддий маданий мерос объектларининг умумий сони 8210 тани ташкил этади, улардан 4797 таси археологик ёдгорликлардир.
Маълумот учун, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига Қашқадарё вилоятидаги археологик ёдгорликлар сони 1189 тага тенг бўлган. 2023 йилга келиб уларнинг сони 8 тага кўпайди.
Бу қизиқ
Ўзбекистоннинг ноёб қадамжолари – фото