Ўзбекистоннинг қайси ҳудуддида археологик ёдгорликлар кўпроқ?

© Агентство статистикиАрхеологик ёдгорликларнинг аксарияти республиканинг Қашқадарё вилоятида жойлашган
Археологик ёдгорликларнинг аксарияти республиканинг Қашқадарё вилоятида жойлашган - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.07.2023
Oбуна бўлиш
Шу йилнинг 1 январь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда 8210 та моддий маданий мерос объектлари мавжуд.
ТОШКЕНТ, 7 июл — Sputnik. Археологик ёдгорликларнинг аксарияти республиканинг Қашқадарё вилоятида жойлашган. Статистика агентлиги маълумотларига кўра, у ерда уларнинг 1197 таси бор.
Ўзбекистонда 1 январь ҳолатига кўра, моддий маданий мерос объектларининг умумий сони 8210 тани ташкил этади, улардан 4797 таси археологик ёдгорликлардир.
Маълумот учун, 2021 йилнинг 1 январь ҳолатига Қашқадарё вилоятидаги археологик ёдгорликлар сони 1189 тага тенг бўлган. 2023 йилга келиб уларнинг сони 8 тага кўпайди.
Қадимий Варахша ёдгорлиги - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.03.2023
Бу қизиқ
Ўзбекистоннинг ноёб қадамжолари – фото
Янгиликлар лентаси
0