Россиянинг Донбассдаги махсус ҳарбий операцияси

Махсус операция: 7 июлнинг асосий воқеалари

Украина қуролли кучлари Донецк, Красний Лиман ва Жанубий Донецк йўналишларида қарши ҳужумга уринишларини давом эттирди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 7 июл — Sputnik. Россия Федерацияси олиб бораётган махсус ҳарбий операция доирасида сўнгги сутка давомида содир бўлган асосий воқеалар.

Мудофаа вазирлигининг 7 июль ҳисоботи:

Донецк йўналишида "Жануб" кучлар гуруҳи ДХРнинг Майорск, Северное, Ягодное, Клешеевка, Первомайское ва Водяное аҳоли пунктлари ҳудудларида душманнинг 10 та ҳужумини муваффақиятли қайтарди. Кун давомида душманнинг 420 дан ортиқ ҳарбий хизматчилари, 3та танки, 7та БМП, 4та пикапи, Д-20 гаубицаси, шунингдек, Полшада ишлаб чиқарилган "Krab" артиллерия мосламаси йўқ қилинди.
Красний Лиман йўналишида "Марказ" қўшинлари гуруҳи ЛХРнинг Невское ва Червоная Диброва аҳоли пунктлари ҳудудларида УҚКнинг 21 ва 67-механизациялашган бригадаларининг ишчи кучи ва техникасини йўқ қилди. ЛХРнинг Новоегоровка, Нововодяное ва ДХРнинг Ямполовка аҳоли пунктлари ҳудудларида душманнинг тўртта ҳужуми қайтарилди. Червоная Диброва аҳоли пункти ҳудудида Украинанинг иккита қўпорувчилик ва разведка гуруҳи фаолияти тўхтатилди.
Кун давомида дунманнинг 95 нафар ҳарбий хизматчилари, битта танки, тўртта зирҳли жанговар машинаси, тўртта пикапи, "Гвоздика" ўзиюрар артиллерия мажмуаси ва Д-30 гаубицаси йўқ қилинди.
Жанубий-Донецк ва Запороже йўналишида "Шарқ" қўшинлари гуруҳи ДХРнинг Урожайное аҳоли пункти ҳудудида душманнинг иккита ҳужумини қайтарди.
Запороже вилояти Приютное аҳоли пункти ҳудудида Украина қўпорувчилик-разведка гуруҳининг фаолияти тўхтатилди. Луговское аҳоли пункти ҳудудида 106-ҳудудий мудофаа бригадасининг тўпланган ишчи кучи ва техникасини мағлуб этди. Орехов шаҳри яқинида Украина Қуролли кучларининг 44-артиллерия бригадасининг ўқ-дорилар омбори йўқ қилинди.
Ушбу ҳудудда душман кун давомида 200 дан ортиқ ҳарбий хизматчилар, 2та БМП, 2та зирҳли жанговар машина, 3та автомообиль, иккита "Гвоздика" ўзиюрар артиллерия мосламаси, "Мста-Б" гаубицаси ва Буюк Британияда ишлаб чиқарилган AF-90 русумли ўзиюрар артиллерия мосламаси йўқ қилинди.
Купянск йўналишида "Ғарб" қўшинлар гуруҳи Харков вилоятининг Красное Первое, Цинковка, Масютовка ва Тимковка аҳоли пунктлари ҳудудларида душманга зарба берди. Душманнинг 25 дан ортиқ ҳарбий хизматчи, учта автомашина, ўзиюрар артиллерия "Гиацинт-С" ва "Акация" мажмуаси, Д-20 гаубицаси, шунингдек, АҚШда ишлаб чиқарилган М777 артиллерия тизими йўқ қилинди.
ЛХРнинг Новоселовское аҳоли пункти ҳудудида Украина қўпорувчилик-разведка гуруҳининг фаолияти тўхтатилди.
Херсон йўналишида кун давомида 80 нафаргача украиналик ҳарбий хизматчи, ўн битта техника, шунингдек, иккита "Акация" ўзиюрар артиллерия қурилмаси йўқ қилинди.
Авиация, ракета кучлари ва артиллерия кун давомида УҚКнинг 114та позицияда жойлашган 97та артиллерия бўлинмаларига зарба берди.
Ҳаво мудофаа кучлари йўқ қилгани:
Запороже вилояти Одаровка аҳоли пункти ҳудудида Украина Ҳарбий-ҳаво кучларининг Су-25 самолётини уриб туширилди.
АҚШда ишлаб чиқарилган HIMARS ва "Ураган" реактив тизимларининг 21та ракеталарини тутиб олди.
Бундан ташқари, Херсон вилоятининг Велика Лепетиха, Запороже вилоятининг Коновалова, Пологи, ЛХРнинг Шипиловка, Володино, Валериановка ва ДХРнинг Старомихайловка туманларида Украинанинг 13та учувчисиз учиш аппарати йўқ қилди.
Махсус ҳарбий операция бошлангандан буён Украина жами 452 та самолёт, 241 та вертолёт, 4921 та учувчисиз учиш аппарати, 426 та зенит-ракета мажмуаси, 10566 та танк ва бошқа зирҳли жанговар техника, 1135 та кўп сонли ракета тизимидаги жанговар техника, 5370 та артиллерия ва миномётлар, шунингдек, 11493 дона махсус ҳарбий техникасидан маҳрум бўлди.