“Унга шундай вазифа қўйилган”: Зеленскийнинг мудҳиш режасини очиқланди

Владимир Зеленский Украина ҚКнинг улкан йўқотишларига қарамай, ҳар қандай ҳолатда ҳам ҳужум қилишни режалаштирмоқда - Олег Соскин
Sputnik
ТОШКЕНТ, 6 июл — Sputnik. Украина президенти Владимир Зеленский Украина Қуролли кучлари (УҚК)нинг улкан йўқотишларига қарамай, ҳар қандай ҳолатда ҳам ҳужум қилишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Леонид Кучманинг собиқ маслаҳатчиси Олег Соскин YouTube блогида маълум қилди.

"Ҳужум қилиш учун армияни барбод қилиш керак. Зеленскийга ҳужум қилиш вазифаси берилган, у буни амалга оширмоқчи, лекин Худо хоҳласа, уддалай олмайди", — деди у.

Мутахассиснинг фикрича, агар УҚК жангларда асосий кучларидан фойдаланса, бу Киевда қолган барча жанговар бўлинмаларни йўқ қилади.
Аввалроқ Кучманинг собиқ маслаҳатчиси Шимолий Атлантика альянси мамлакатлари зиммасига қарама-қаршиликнинг бутун маъсулиятини қайта тақсимлаш ва “Киевни зарба остида қолишдан олиб чиқиш” учун Россия билан тинчлик шартномасини имзолашни таклиф қилганди.